Ўсмирларимиздан навбатдаги ғалаба

Ҳиндистонда футбол бўйича ўн олти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яманлик тенгдош­лари устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин кес­кин ва муросасиз тарзда кечди. Учрашувнинг 69-дақиқасида Асадбек Собиржонов томонидан киритилган ягона гол якунда терма жамоамизга ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтамиз, футболчиларимиз гуруҳдаги дастлабки учрашувда таиландликларни 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Айни пайт­да Ўзбекис­тон ўсмирлар терма жамоаси 6 очко жамғариб, гуруҳда КХДР билан бирга пешқадамлик қилмоқда. Ўсмирларимиз навбатдаги ўйи­н­­­­­ни 23 сентябрь куни айнан КХДР терма жамоасига қарши ўтказади.

Яна ўқинг:  “Ақлли аравача”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: