“Камолот-тур” ёшлар веломарафони

Андижонда ўтказилган “Камолот-тур” IX ёшлар веломарафонининг вилоят босқичида уч ёш тоифаси бўйича 220 нафар ҳаваскор спортчи иштирок этди.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб улғайиши, иқтидор ва салоҳиятини тўлақонли намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган веломарафон ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакл­лантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мусобақада 9-14 ёшли иштирокчилар ўртасида Музаффар Собиржонов, 15-17 ёшлилар ўртасида Муҳаммадазиз Турғунбоев, 18-30 ёшлилар ўртасида Темур Обидов ғолиб чиқиб, мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, “Энг фахрий пойгачи”, “Энг ёш пойгачи”, “Велопойгачилар оиласи”, “Энг маҳоратли техник пойгачи” номинациялари бўйича ҳам ғолиб­лар аниқланиб, улар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Ўсмирларимиздан навбатдаги ғалаба

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: