Энг баланд осма кўприк
Дунёдаги энг баланд осма кўприк Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида қуриб битказилди.
570 метр баландликдаги Бэйпаньцзян кўпригининг узунлиги 1 минг 314 метрни ташкил қилади. Хитойликларнинг маълум қилишича, бу дунёдаги энг баланд йўл ўтказгич ҳисобланади.
Кўприкнинг қурилиш ишлари 2013 йилда бошланиб, лойиҳага қарийб 150 миллион доллар маблағ сарфланди. Мазкур ноёб иншоот Чжэцязн вилоятидаги Ханчжоу ва Юньнань вилоятидаги Жуйли шаҳарларини боғловчи тезюрар йўлнинг бир қисми бўлади.
Саҳрогул ОҚБЎТАЕВА,
ЎзМУ талабаси