Фарзандимни тўрт мучаси саломат дунёга келтирдим

Аёл зоти учун бу ҳаётда энг катта бахт она деган юксак номга, улуғ мақомга сазовор бўлишдир. Жажжи гўдагингни бағрингга босганингда, унинг жаннати райҳон исидан гўё қалбингга қувонч сизиб киргандек бўлади.

Бундан бир неча ой аввал УТТ текширувидан сўнг илк бор она бўлишим ҳақидаги хушхабарни эшитганимда, севинчдан бошим осмонга етди. Шифокор ўшанда ўзим ва туғилажак фарзандим саломатлиги учун соғлом турмуш-тарзига риоя қилиб яшашим зарурлигини уқтирди. Шундан сўнг, доимо оила шифокорининг назоратида бўлиб, унинг кўрсатмларига амал қилишга интилдим.

Лекин, ҳомиладорлик жараёни менда жуда қи­йин кечди. Айниқса, ҳомиладорликнинг бешинчи ойида соғлигим ёмонлашди.

Шукурки, юртимизда мендек оналар бахтига қўли енгил шифокорлар, касбига фидойи ҳамширалар бор экан. Уларнинг беминнат хизматлари туфайли менга гўдагимни соғ-саломат бағримга босиш насиб этди. Бундай юксак бахтга эришишимда, айниқса, Андижон вилоят Перинатал маркази 1-доялик бўлими мудири, профессор Сарвинисо Исмоилованинг саъй-ҳаракатлари беқиёс бўлди. Айнан шу инсоннинг тўғри маслаҳатлари, ўз ўрнида қилган муолажалари боис, фарзандимни тўрт мучаси саломат дунёга келтирдим.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Сарвинисо опа ҳамда Андижон вилоят Перинатал марказининг барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Сизларга Яратгандан савобли, шу билан бирга, шарафли фаолиятингизда куч-қувват тилайман.

Қўлингиз асло дард кўрмасин, азиз шифокорлар!

 

Гулбаҳор ЭРГАШЕВА,

Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани

Яна ўқинг:  Хаёлпараст болалар: уларнинг диққатини жамлашда нималарга эътибор бериш лозим?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: