Хотира панд бермасин…
Баъзи одамлар тез-тез депрессия (руҳий тушкунлик)га чалиниб туришади, хотиралари сусайиб, ўзларини ҳолсиз сезадилар. Ана шундай пайтда табиий неъматлар ёрдам бериши мумкин.
Биласизми, ёғли балиқ омега-3 кислотасига бой бўлиб, бу асаб тизимининг меъёрдагидек ишлаши учун керак. Бундан ташқари, балиқда йод мавжудки, у тиниқ фикрлашга ёрдам беради.
Жигар таркибидаги В гуруҳ витаминлари танага қувват бағишлайди, хотирани яхшилайди ва асабийликка барҳам беради.
Исмалоқда мия ҳужайраларини зарарли таъсирлардан ҳимоя қилувчи антиоксидантлар мавжуд.
Мия фаолиятини қўллаб-қувватловчи, шунингдек, хотирани яхшилашга жавоб берувчи допамин гормонини узум шарбатидан топасиз. Эрталаб бир стакан ана шундай шарбат ичиб, кечқурун бир шингил узум есангиз, тез орада натижасини сезасиз.
Қора қорағат (смородина) витамин С нинг кони ҳисобланади. У ҳам хотирани яхшилайди.
Ярим стакан ошқовоқ уруғида мия фаолиятини тезлаштиришга етарли миқдорда рух моддаси бор.