Картошкали тефтель

Зарур маҳсулотлар: 1 кг. картошка, 250 гр. гўшт, 400 гр. пишлоқ, 150 гр. ун, 2 та тухум, 50 гр. сариёғ, таъбга кўра туз, мурч ва кўкатлар керак бўлади.

Тайёрланиши: тозаланган картошкалар буғда пишириб олинади. Совугандан кейин қирғичдан ўтказиб, битта тухум, 200 гр. қирғичдан чиқарилган пишлоқ, туз ва ун қўшиб, бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар яхшилаб аралаштирилади. Қийма тайёр бўлгунга қадар масса музлатгичга қўйиб турилади.

Қийма учун: пишган гўшт, пишлоқ ва тухумни солиб, блендр ёрдамида аралаштирилади.

Музлатгичдан массани олиб, ундан кичик зувалачалар ҳосил қилинади ҳамда ун ёрдамида улар ўртасига қийма жойланади. Думалоқ қилиб беркитилган зувалалар сариёғ солинган товада қовуриб олинади. Тайёр бўлган тефтелларни кўкатлар билан безаб, дастурхонга тортишингиз мумкин.

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Ўзбек олимлари ҳаракатланаётган автомобилдан электр олиш йўлини ихтиро қилишди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: