Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тез тайёрланадиган қон яратилади

11.11.2013
29 марта ўқилди
Тез тайёрланадиган қон яратилади

Руминиялик олимлар томонидан сув, туз ва оқсилдан тайёрланган сунъий қон сичқонларда муваффақиятли синовдан ўтди. Энди у одамларда синаб кўрилади.

Олимлар бу борадаги тажрибани 2014-2015 йилларда ўтказишга умид қилмоқда.

Келажакда мутахассислар бир зумда тайёрланувчи қонга эга бўлишлари мумкин. Бунда донорлик қонига қарам бўлмаслик учун сувга асосан туз ва таркибида темир моддаси бўлган гемэритрин оқсилидан иборат аралашма қўшиш керак бўлади, холос. Гемэритрин оқсили бўғимли чувалчангларнинг баъзи бир турларида кислород етказиб бериш функциясини бажаради.

Ҳозирга қадар сунъий қон ишлаб чиқиш борасидаги барча уринишлар муваффақиятсизлик билан якунланаётган эди, деб ёзади “Daily Mail” нашри. Сўнгги пайтларда найчали ҳужайралардан сунъий қон яратиш борасидаги уринишлар истиқболли ҳисобланмоқда. Шунингдек, олимлар таркибида темир моддаси бўлган мураккаб оқсил, яъни гемоглобинни тайёрлаш борасида ҳам ишлар олиб бормоқда.

Теглар:#2013/45

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Қон қуюқлашиши қанчалик хавфли?Тиббий сабоқлар

Қон қуюқлашиши қанчалик хавфли?

Кўпчилик инсонлар ҳаётида бир марта бўлса ҳам қон таҳлили топширган ёки вена орқали инъекция қабул қилган. Шу пайтда баъзи беморлар қони тўқ рангга кириб, қуюқлашганига гувоҳ бўлад

31.08.2023169
Қон босими нега «ўйнайди»?Тиббий сабоқлар

Қон босими нега «ўйнайди»?

қон босими – инсон саломатлигининг энг асосий кўрсаткичларидан бири бўлиб, организм тўқималарида моддалар алмашинувини таъминлайди. шу боис унинг меъёрдан ортиқ пасайиши ёки кўтари

31.08.202361
Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтирадиТиббий сабоқлар

Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кунига олти километр ёки ўн минг қадам пиёда юриш остеопороз, қандли диабет, гипертония каби хавфли касалликларнинг олдини олишга

02.08.2023298
Эндопротезлаш амалиёти: реабилитация даврида нималар тақиқланади?Тиббиёт олами

Эндопротезлаш амалиёти: реабилитация даврида нималар тақиқланади?

Юқори технологик жарроҳлик амалиётлари замонавий тиббиётнинг энг катта ютуқларидан бири. Аммо илғор усулларда бажарилган операциялар ҳам ҳали беморнинг дарддан тўлиқ халос бўлганин

27.03.2024220