Китоб – ҳаёт кўзгуси

Республика Маънавият тарғибот маркази, Тошкент вилоят ҳокимлиги, “Ўздавкитобсавдотаъминот” ҳамда “Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуаси ҳамкорлигида оилавий китоб байрами ташкил қилинди.

Маънавий етукликнинг инъикоси бўлган ва китобсеварларни бир ерга жамлаган мазкур тадбир қамровининг кенглиги, мавзуининг хилма-хиллиги билан ажралиб турди. Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ёзувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқотни янада яхшилашни мақсад қилган китоб байрамида бир қатор нашриёт ва матбаа корхоналари томонидан чоп қилиниб, сўнгги йилларда турли халқаро ва нуфузли кўргазмаларда совринли ўринларни қўлга киритган илмий-оммабоп, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, болалар ҳамда ўсмирларга мўлжалланган китоблар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.

– Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши, оилаларда китобхонликни кенг тарғиб этиш, инсон онгини ўстириш, унинг комил шахс бўлиб улғайишида муҳим ўрин тутади, – дейди Темур Бахтиёров.

Шунингдек, байрамга келганлар иштирокида “Энг фаол китобхон”, “Энг китобхон оила”, “Китоб муаллифларини тезроқ топиш” каби интеллектуал викториналар ўтказилди.

Мафтуна БОЙХОНОВА,

ЎзДЖТУ талабаси

Яна ўқинг:  Янги энциклопедия

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: