Футболчиларимиз сафарда ғалаба қозонди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичининг иккинчи турида Қатар терма жамоаси меҳмони бўлди.

Ушбу босқичда Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия миллий терма жамоалари билан бирга “А” гуруҳидан жой олган мамлакатимиз футболчилари дастлабки учрашувда Александр Гейнрихнинг голи эвазига сурияликлар устидан 1: 0 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритган эди.

Мутахассислар Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳам футболчиларимизнинг устунлигини тахмин қилишган эди. Қувонарлиси, Доҳа шаҳрида ўтган баҳсда бу ўз тасдиғини топди. Учрашув бошидан ҳужумкор ўйин намойиш этган футболчиларимиз якунда 1: 0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Сурия ва Жанубий Корея, Хитой ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳисоб очилмади. Шундай қилиб, мамлакатимиз футболчилари “А” гуруҳида икки тур якунлари бўйича пешқадамликни ўз қўлига олди.

Ўзбекистон терма жамоаси 6 октябрь куни навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида эронлик футболчиларга қарши ўтказади.

Яна ўқинг:  Нафосат маликалари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: