Ҳозиргидек тинч, тўкин ҳаётни кўрмаганман
Умрим ўтиб, ҳозиргидек обод замонни, тинч, тўкин ҳаётни кўрмаганман. Ўтмишда биз ҳам, фарзандларимиз ҳам тўйиб овқат емаганмиз. Кунни тунга улаб меҳнат қилсак-да, уларга бугунги невара, чевараларим кийинаётганидек дам-бадам янги либос олиб беришга қурбимиз етмасди. Бугун болаларим, невара, чевараларимнинг тўкин, бахтли ҳаёт кечираётганини кўриб, беихтиёр ёшлигимни, бир бурда нонга зор, меҳр-оқибатга муштоқ бўлган бешафқат йилларни эслайман. Озодлик умримга умр қўшаётганидан қувонаман. Кундан-кун обод бўлиб бораётган юртимизда ёшу кексага бирдек ғамхўрлик кўрсатаётган Юртбошимиз ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрганидан фахрланиб, янада ёшаргандек ҳис этдим ўзимни. Илоҳим, юртимизда тинчлик, тўкин-сочинлик, ободлик боқий бўлсин!
Ҳайит момо ТЎРАЕВА,
Сурхондарё вилояти, 111 ёш,
“Шуҳрат” медали соҳиби