Боксчиларимиз “Президент кубоги” да 7 медаль жамғаришди

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича “Президент кубоги” халқаро турнири ниҳоясига етди. Мусобақда 15 та давлатдан жами 162 нафар боксчи иштирок этди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритишди.

– 81 кг вазн тоифаси финалида Бектемир Мелиқўзиев қозоғистонлик боксчи Бек Нурмагамбетовга қарши рингга чиқиб, ғалаба қозонди ва терма жамоамиз ҳисобига ягона олтин медални тақдим этди. – 60 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов финалда россиялик Габил Мамедовга имкониятни бой берган бўлса, – 64 кг вазн тоифасида рингга чиққан Иқболжон Холдоров эса мезбонлар вакили Бекдаулет Ибрагимовга ютқазди ва ҳар иккала боксчимиз кумуш медалларига эга бўлишди.

Ярим финалда мағлуб бўлган боксчиларимиз Шаҳобиддин Зоиров ( – 56 кг), Алиёр Норалиев (-64 кг), Маҳмуд Ғоипов (-69 кг) ва Исроил Мадримов (75 кг) эса бронза медалини қўлга киритишди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Мардона қўшиқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: