XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-47)
- Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма марказида ихтисослаштирилган “SportWorld Uzbekistan – 2013” спорт ускуналари, анжомлари ва кийимлари халқаро кўргазмаси бошланди.
- Қарши шаҳрида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, республика саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали, вилоят эндокринология диспансери ҳамкорлигида “Диабетсиз соғлом ҳаёт” мавзусида семинар ўтказилди.
- Италияда эркаклар ўртасида давом этаётган “Челленжер” туркумидаги халқаро турнирда дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан келган теннисчилар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фаррух Дўстов ҳам бош соврин учун курашмоқда.
- Пойтахтимиздаги 23-ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида синхрон сузиш бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги бошланди.
- Тошкентда “Тадбиркор аёл – 2013” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг қуйи босқичида сараланган 11 нафар аёл ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.