Кураш – ифтихоримиз

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Кураш – миллий ифтихоримиз” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда вазирликнинг масъул ходимлари, Халқаро кураш ассоциацияси аъзолари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти профессор-ўқитувчилари, мураббийлар ва юқори натижага эришган спортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуманда таъкидланганидек, узоқ тарихга эга бўлган миллий курашимиз умуминсоний қадриятларни ўзида акс эттириши усулларининг ўзига хослиги билан қисқа вақт ичида дунё спорт жамоатчилигининг эътиборини қозонди. Мамлакатимиз Президенти ва спорт фаоллари саъй-ҳаракати туфайли миллий спортимиз дунё ареналарини забт этди.

Тадбир якунида курашни янада оммалаштириш борасида қилиниши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Яна ўқинг:  Ҳар нарсада ҳикмат бор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: