Инклюзив таълим

унга 11 минг нафардан зиёд бола қамраб олинди

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида мамлакатимиз ва Европа Иттифоқининг “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” қўшма лойиҳаси ижроси доирасида эришилган натижаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Ўтган давр мобайнида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан 11 минг нафардан зиёд болага зарур тиббий-ижтимоий, ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатилди.

Лойиҳа доирасида 800 нафардан ортиқ алоҳида эҳтиёжли бола умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларига бириктирилгани қайд этилди. Уларга инклюзив таълим бўйича ўқув курсини тамомлаган малакали педагоглар сабоқ бермоқда. Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида 5 тажриба-ресурс маркази ҳамда 30 тажриба мактаби ва мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.

Тадбирда экспертлар журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Н. НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Ёшлар жиноятига қарши ҳамкорликда курашиш белгиланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: