Фан ойлиги – ўқувчилар билимини бойитади

Китоб – билим манбаи. Унга меҳр қўйган бола зукко, нутқи равон бўлиб ўсади. Айни кунларда республикамизнинг барча мактабларида она тили ва адабиёт фани бўйича ўтказилаётган фан ойликлари болажонларнинг дил мулкини бойитувчи китоб мутолааси борасида ҳам қўл келмоқда.

Таълим масканларида фан ойлиги доирасида кўплаб кўрик-танловлар, қизиқарли беллашувлар ўтказилиши анъанага айланган. Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 102-мактабда мазкур ойликнинг ёпилишга бағишланган “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида ўтказилган тадбирнинг шаҳар босқичи кўплаб иқтидор эгаларини кашф этди. Мирзо Улуғбек туманидаги 121-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Муҳаббат Амонова “Энг яхши электрон дарс ишланма”си билан II ўринни эгаллаган бўлса, шогирди 6-синф ўқувчиси Дилора Нуритдинова мазкур танловда “Энг ёш қаламкаш” номинациясини қўлга киритди.

Муҳаббат Амонова янги педагогик технологиялар асосида мультимедиа дарсликларини қўллаш орқали ўқувчиларга билим бериш борасида ўзига хос тажрибага эга. Таълим масканида она тили ва адабиёт фани бўйича ўтказилаётган фан ойлигида ҳам жонбозлик кўрсатаётган устоз ёш мутахассисларга бош-қош бўлмоқда. Ўқувчилар ўртасида “Китоб энг яқин дўст”,”Мен севган қаҳрамон”, “Ким кўп китоб ўқиди?” мавзуларидаги беллашувлар болажонларнинг оғзаки нутқини ўстиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жамила ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  Она юртнинг олис манзилларида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: