ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: ЁНҒИН!

Халқимизда “ўт балосидан асрасин” деган нақл бежизга айтилмаган. Чунки, ёнғин чиққан вақтда йўлида учраган барча нарсани ёндириб кетаверади. Бу эса йиллиб қилинган меҳнатни бир зумда ер билан битта қилиши мумкин. Шу каби кўнгилсиз ҳодиса-лар ҳар замон қулоғимизга чалинади. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик нафақат бир оила, балки ўша ҳудуддаги маҳалла аҳли учун ҳам ташвиш келтиради.

Ана шундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида юртимизда ёнғин ҳавфсизлиги ойликлари ташкил этилмоқда. Соҳа ходимлари томонидан фуқароларимиз орасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида ҳам ёнғин хавфсизлиги инспекторлари томонидан аҳоли ўртасида ҳавфсизлик қоидалари ва улардан фойдаланиш каби мавзуларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бир қаторда мактаб ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари билан ҳам учрашувлар ўтказиб, уларга электр ва газ жиҳозларидан қандай фойдаланиш ва нималарга эътибор бериш зарурлиги тушунтирилмоқда.

Дилдора МУХТОРАЛИ қизи,

Ўрта Чирчиқ тумани 6-КЁХҚ инструктори

Яна ўқинг:  Кўргазма ва “маҳорат дарслари”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: