Ёш полвонлар баҳси
Ватан шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир спортчи учун ўзгача ғурур ва шараф саналади.
Йирик спорт тадбирларида ғалаба нашидасини суриш, Ватан байроғини юқорига кўтаришдек қувончни сўз билан таърифлаб бўлмайди.
Куни кеча Ангрен шаҳрида 2003–2007 йилда туғилган курашчилар ўртасида очиқ турнир бўлиб ўтди. Мусобақада вилоятнинг бир неча шаҳару туманларидан келган ёш полвонлар иштирок этди.
Якунда Миржалол Қосимов, Санжар Ҳайдаров, Отабек Худойқулов, Санжар Матқаюмов ва Диёр Номозовлар ўз вазн тоифаларида 1-ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қосим ЭШОНҚУЛОВ