Миллий интернет: лойиҳалар такомиллашмоқда

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Камолот” ёшлар оромгоҳида миллий интернет сегментини ривожлантиришда ёшларнинг ўрнига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда интернет журналистикаси бўйича мутахассислар, веб-дастурчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим омил бўлмоқда.

“Талабалар интернет ҳаракати” лойиҳаси доирасида ташкил этилган медиа оромгоҳ ҳар томонлама мукаммал миллий сайтларимиз сонини кўпайтириш, “UZ” домени ҳудудида ижтимоий тармоқларни яратиш, бу йўналишда фаолият олиб бораётган иқтидорли ёшларни топиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Талабалар медиа оромгоҳда олган сабоқлари асосида “Миллий интернет тармоғини янада ривожлантиришда нималарга аҳамият қаратиш лозим?”, “Глобал тармоқда ахборотдан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлиги қоидалари” каби мавзуларда ўз лойиҳаларини намойиш қилди.

Медиа оромгоҳ машғулотларида фаол қатнашган талабаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  “Вақф” хайрия жамоат фондига қанча маблағ келиб тушгани маълум қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: