Жажжи маликаларнинг катта ғалабалари

Италиянинг Латина шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимиз спортчи қизлари муваффақиятли иштирок этишди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларини Тошкент халқаро аэропортида кенг спорт жамоатчилиги вакиллари, спорт ишқибозлари, спортчи-қизларнинг оила аъзолари, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.

Италияда ўтган нуфузли турнирда Испания, Канада, Кипр, Миср, Россия, Қозоғистон каби давлатларнинг энг иқтидорли гимнастикачилари билан рақобатлашган спортчиларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медалларини қўлга киритишди.

2009 йилда туғилган қизлар ўртасидаги баҳсларда Лола Жўраева предметсиз ва арғамчи ёрдамида машқ бажаришда энг юқори натижа кўрсатиб, иккита олтин медалга сазовор бўлди.

Ўз ёш тоифасида Илона Тен битта олтин ва икки бронза, Мадина Рустамова биттадан олтин ва бронза, Малика Тўрахўжаева битта олтин, Сўғдиёна Жўраева иккита кумуш ва Амина Зокирова иккита бронза медалини қўлга киритди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Тармоқлараро саноат ярмаркаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: