Жамғарма фаолиятидан (2013-14)

Сурхондарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Термиз шаҳридаги Бобур истироҳат боғида вилоят Халқ таълими бош­қармаси билан ҳамкорликда ўқувчи ёшлар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида спортнинг бадиий гимнастика ва енгил атлетика турлари бўйича 47 нафар иштирокчи ўртасида спорт фестивали ўтказилди. Ғолибларга жамғарманинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Урганч шаҳридаги Тиббиёт коллежида жами 600 нафар ўқувчи қизларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, “Қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун хавфли?”, “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Скрининг моҳияти”, “Тўғри овқатланиш” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Фарғона вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Қўштепа туманида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб, 5 нафар кам таъминланган оила фарзандларига суннат тўйи ўтказиб берилди. Тўйга туманнинг 200 нафардан ортиқ чекка ҳудудларида яшовчи аёллар жалб қилинди.

Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлими билан ҳамкорликда 80 нафар иштирокчи ўртасида Ширин шаҳрида “Қувноқлар ва зукколар” мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақа ғолибларига жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди.

Самарқанд вилояти жамғарманинг минтақавий филиали вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда 170 нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида Самарқанд шаҳридаги 121-сонли мактабгача таълим муассасасида “Баҳорой сайиллари” тадбири бўлиб ўтди.

Аббосжон Эргашев,

“Соғлом авлод учун” жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Ҳунар – фаровон турмуш асоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: