Китобхонлик: ҳарбийлар ўзаро фикр алмашишди

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги ҳарбий қисмда китобхонликнинг аҳамиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Маънавият-тарғибот маркази Чилонзор бўлими раҳбари в. в. б. Н. Абдуллаева, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бош муҳаррири, шоир Шукур Қурбон, Муқимий номидаги мусиқали драма театри адабий эмакдоши, шоир Тўра Мирзо ҳамда ҳарбий қисм ходимлари иштирок этди.

Кечада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк келажакни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” номли китоби мазмуни тўғрисида ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, ҳар бир фуқаронинг манфаатларини инобатга олган ҳолда юритилаётган одил сиёсат, маънавий тараққий этиш учун яратилаётган шароитлар тўғрисида сўз юритилди.

Б. РАҲМАТОВ

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: