Бардавом қадриятлар

Юртимизда аҳоли саломатлигига, уларнинг тиббий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга доир қабул қилинаётган қарорлар, давлат дастурлари соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўламини янада кенгайтирмоқда.

Бу борада айниқса, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ. Жумладан, жамғарманинг Қашқадарё вилоят таянч маскани ходимлари томонидан йил давомида кексалар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар фарзандлари холидан хабар олиниб, уларга дори-дармонлар, кийим-кечаклар тарқатилди.

Вилоят таянч маскани доимий равишда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, коллеж ва лицейлар ҳамда ички ишлар ва бош­қа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб боради. Мана шундай ҳамкорлик натижаларида жамғарма жойларда «Огоҳлик – давр талаби», «Гиёҳвандлик – аср вабоси» каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этиб келмоқда.

Бундан ташқари жамғарманинг вилоят таянч маскани ходимлари томонидан маҳаллаларда, чекка қишлоқларда тиббий кўриклар ташкил этилиб, аҳоли саломатлиги чуқур текширувдан ўтказилмоқда. Оилада тиббий маданиятни ошириш, қизларни оилавий никоҳга тайёрлаш, эрта никоҳни олдини олиш, мажбурий таълимни тўлиқ қамраб олиш борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича» комиссия мажлисининг баённомаси бўйича ҳам бир қанча ишларни амалга оширди. Қамаши, Косон, Миришкор туманларида, Қарши шаҳридаги бир қатор маҳаллаларда ота-она ва фарзандлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ, кексаларга ҳурмат, фарзандларнинг ота-она олдидаги бурчлари каби умуминсоний фазилатлар ҳақида маърузалар ташкил қилинди.

Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати билан эхтиёжманд оилаларнинг 36 нафар фарзандларининг суннат тўйи ҳамда икки жуфт ёшларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди.

Бир сўз билан айтганда, жамғарма томонидан амалга оширилаётган эзгу ишлар халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ҳулкархон НУРМАМАТ қизи,

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси Қашқадарё вилоят бўлими мутахассиси

Яна ўқинг:  Истиқлол – иқбол йўли

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: