Организмга жуда фойдали мева-сабзавотлар
Мутахассис – диетологлар фикрига кўра бақлажон, қизил ловия, кўксултон, олхўри каби сиёҳранг тусли мева-сабзавотлар жуда фойдали ҳисобланар экан. Чунки, улар таркибида кўп миқдорда антоцианлар мавжуд. Бу моддалар ўсимлик пигменти, дея аталади. Улар қон томирлар деворини мустаҳкамлайди ва организмда ёмон холестерин пайдо бўлишининг олдини олади. Шунингдек, антоцианлар вирусларга қарши курашувчанлик хусусиятига ҳам эгадир.