Аллергия қандай юзага келади?

Бу ҳар хил моддаларнинг организмга тушиши таъсирида организмнинг ноодатий жавоб реакциясидир. Шу реакцияни келтириб чиқарадиган модда аллерген деб аталади. Энг кўп тарқалган аллерген омиллари бу-чанг, моғор ва озуқа маҳсулотлари ҳисобланади. Аллерген омиллари нафақат баҳор ойларида, балки йил давомида бизни қуршаб юради.

Барча аллергенлар қуйидаги турларга бўлинади:

Нафас йўллари орқали тушади: ҳар хил дарахтлар, гуллар ва ўсимликларнинг чанги, ҳайвонлар юнглари, қазғоқ ва замбуруғлар. Рўзғорда ва ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кимёвий воситалар, ўлик ҳашаротларнинг тана парчалари.

Тери орқали тушадиган: кийим-кечак, пардоз воситалари, металлар, тозалаш учун маҳсулотлар, дори воситалари ва ўсимликлар.

Озиқ-овқат орқали тушадиган: озуқа маҳсулотлари, биологик қўшимчалар.

Инъекция йўллари орқали тушадиган: дори воситалари, ҳашаротларнинг чақиши.

Барча касалликлар қатори аллергия ҳам ўз сабабларига эга ва шу сабабларни аниқлаб, унинг ривожланиш эҳтимолини камайтиришимиз мумкин.

Тез-тез шамоллаш, кўпинча вируслар чақирадиган аллергиянинг қўзғатиши ёки авж олишига туртки бўлади. Аллергиянинг алоҳида сабабларини аниқлаш учун, албатта врач-аллергологга мурожат қилиш ва мутахассис шифокорнинг тавсияларини олиш зарур.

Яна ўқинг:  “Ақлли тиш” яратилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: