ОҒРИҚСИЗ ТАҲДИД

ёки электромагнит нурланишларнинг инсон организмига салбий таъсири

Инсон организми ер юзидаги барча мавжудотлар сингари ўзининг майдонига эга. Бу – биомайдон деб аталади. Унинг айрим одамларга кўринадиган қисми аура (хола) деб ҳам номланади. Унутманг, тухумсимон шу нурли қобиқ танамизни турли ташқи, салбий қувватлардан ҳимоя қилиб туради. Унинг шикастланиши эса вужудимиздаги аъзолар ва тизимлар фаолиятини ишдан чиқариб, турли касалликларга чалинишимизга сабаб бўлади. Агар инсон организмига ташқаридан унинг нурланишидан кучлироқ электромагнит майдони таъсир этса танамизнинг ҳимоя қобиғи емирилади.

Бундай ҳолатда соғлиғимизга жиддий путур етади. Турли маиший электр асбоб-ускуналар, уяли алоқа воситаси (“сотка”), компьютер, телевизор ва ҳатто транспорт, шунингдек, одамлар гавжум жойлар (уларнинг қандай кайфиятда эканлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга), геопатоген (бехосият) ҳудудлар, магнит бўронлари ҳам саломатлигимизга хавф солар экан. Шунинг учун оиламиз билан доимо соғ-саломат юришимиз учун ҳар нарсада меъёрга эътибор қаратишимиз ва зарарли ҳудудлардан узоқроқ юришимиз зарур. Айниқса, чақалоқлар ва ёш болалар, шунингдек оғир хасталикни ҳамда кучли руҳий зўриқиш (стресс)ни бошидан ўтказган одамларнинг аураси заиф бўлади.

Мавзудан бироз четлашган ҳолда биомайдон (аура)ни тозалаш ва уни ҳимоя қилишга доир айрим ноанъанавий тавсияларни беришни лозим топдик. Яъни, гўдакларни кўпчилик йиғиладиган жойлар (бозор, транспорт, тўй-маъракалар)га иложи бўлса олиб бормаслик керак. Зарурат бўлганда ҳам ёш болаларни кўпчиликдан холироқ жойда бўлишига шароит яратиш лозим. Мабодо биомайдони заиф одам гавжум жойларга бориб келса албатта илиқ душда ўзини яхши ҳис этгунча чўмилиши керак. Чунки, сув салбий қувватни ювиб юборади.

Ёш болаларга салбий қувват (“юк”)нинг ўтганини қуйидаги аломатлардан билиш мумкин. Яъни, улар йиғлоқи ва инжиқ бўлиб қолишади, уйқусида чўчиб тушади, кўзи чала юмуқ ҳолда ухлайди. Иштаҳаси паст бўлади. Агар ўз вақтида эътибор бериб гўдакларни ҳам чўмилтирмасангиз, уларнинг биомайдонини ўраб турган тухумcимон парда шикастланиб мисоли елвизак ўтгандай ташқаридан салбий қувват инсон танасига ўтиб туради. Бу эса ўз навбатида организмнинг турли аъзо ва тизимлар фаолиятини нотўғри ишлашига олиб келади. Шунингдек, улар ривожланишдан орқада қолади. Ноанъанавий даволаш усулларидан бири чакралар (танамизга коинотдан қувват кирувчи йўллар)ни тозалаш ҳам вужудимиздан салбий қувватни чиқаришга ёрдам беради.

Яна ўқинг:  ТАННИ ҚИЗДИРУВЧИ ВА ОЗДИРУВЧИ НЕЪМАТЛАР

Катта ёшли аураси заиф одамларда танага салбий қувват кирса, уларнинг кўнгли айниб, ўқчиш, баъзан эса қусиш, шунингдек, бош айланиши ва беҳоллик кузатилади. Шундай ҳолатда дарров сунъий дори воситаларини ичишга ҳаракат қилмасдан, дастлаб 30-40 дақиқа илиқ сувли душ остида чўмилиш шарт. Ўша пайтда чўмилишнинг иложи бўлмаса, юз-қўлларингизни сув билан ювинг. Қўлларингизни ҳўллаб бошингизни силанг. Бошдан оёқ нам қўлларингиз билан аъзои баданингиздаги кўринмас салбий қувват (“юк”)ни сидириб ташланг. Кейин қўлларингизни совунлаб ювинг. Атрофингизда мевали, бақувват дарахтлар бўлса ёки дуб (эман), толга бироз суяниб туриш ёки уни қучоқлаш ҳам салбий қувватдан халос бўлишга ёрдам беради.

Яна мавзуга қайтсак, Франция, Россия, Украина ва Швейцария давлатларида ўтказилган тадқиқотларга кўра электромагнит нурланишлар бош оғриғи, асабийликка сабаб бўлиб, уйқусизлик, инсонни руҳий хотиржамлигини бузиб, уни мувозанатдан чиқаришга қодир экан.

Шунингдек, юқори кучланишли электр токининг юздан бир ва ҳатто мингдан бир қисмига тенг заиф электромагнит майдони ҳам инсон соғлиғига ўз салбий таъсирини ўтказади. Чунки, инсон биомайдонининг нурланиш интенсивлиги шундай электромагнит майдони билан тўқнаш келганда зарарланар экан. Иш фаолияти мунтазам равишда компьютер, ноутбук билан боғлиқ мутахассислар, фен, блутц, радиотелефон ва “сотка”дан ҳуда-беҳудага фойдаланадиган одамларда иммунитетнинг пасайиб кетиши (тез-тез касалликка чалиниш), доимий руҳий зўриқиш (стресс), жинсий қувватнинг пасайиши, кучли чарчоқ кузатилади.

Айниқса, электромагнит майдонининг салбий таъсири қон яратиш тизими, бош мия, кўз, иммун тизими ва жинсий аъзоларга катта хавф туғдиради. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, электромагнит майдони нурланишлари ҳар куни ва ҳар дақиқада инсон кўзи, мияси, меъда-ичак тизими, сийдик-таносил аъзолари тизими, қон яратиш ва яна иммун тизимига билинтирмай таъсир этади.

“Нима қилибди, ахир замонавий электр асбоб-ускуналардан фойдаланмасликнинг иложи йўқ-ку?” дейишингиз мумкин. Қуйидаги далил ва рақамларга эътибор берсангиз муаммонинг нақадар жиддий аҳамиятга эга эканлигига амин бўласиз. Биласизми, 9-10 яшар болакай 15 дақиқа компьютер олдида ўйин ўйнагач унинг қони ва пешоби мутахассис-шифокорлар томонидан таҳлил этиб кўрилганда саратон (рак) касалига чалинган беморнинг қон ҳамда пешоби каби салбий элементларни ўзида намоён этди. Худди шу кўрсаткичлар 16 яшар ўсмирда ярим соат монитор қаршисида ўтирганда ва катта ёшли одам икки соат тинимсиз компьютер қаршисида ўтирганда кузатилди. Бундан ташқари ўзгарувчан электр майдони паст частотали токни электролитларда йиғади. Электролитлар эса тўқиманинг суюқ қисмини ташкил этади. Бу жараённинг ўзгаришлар миқёси кенг кўламли салбий таъсирга эга. Тадқиқот давомида бош мия электроэнцефалограмма қилинганда унда ўзгаришлар яъни, бош миянинг таъсиротларга жавоб рекцияси сусайиб, хотира пасайгани, депрессия (тушкунлик) ҳолатлари кузатилди.

Яна ўқинг:  Ўсмирдаги тажовузкорлик сабаби нима?

Шунингдек, лабораторияда тажриба остидаги ҳайвонлар устидан кузатувлар олиб борилганда электромагнит майдони таъсирида юқумли касалликларнинг тузалиш жараёни чўзилиб кетганини кўрсатди. Эндокрин тизим ҳам электромагнит майдони нурланишлари учун нишон ҳисобланади. Биринчи ўринда организмга ташқи томондан кўрсатиладиган салбий таъсирларга гипоталамус — гипофиз — буйрак усти безлари тизими жавоб реакциясини беради. Яна тадқиқотлар шуни кўрсатдики, электромагнит майдон нурланиши таъсир этганда гипофиз фаолияти кучайиб кетади. Бу эса ўз навбатида қонда адреналин миқдори ва қон қуюлишининг ошишига сабаб бўлади.

Америкалик олимларнинг кузатишларича компьютерда ишловчи ҳомиладор аёлларнинг ҳомиласи кўп ҳолатларда нуқсонли ривожланган, шунингдек, уларда ҳомила тушиши эҳтимоли 80 фоиз бўлган. Яна шу хорижлик мутахассисларнинг фикрича бошқа соҳа мутахассисларига нисбатан электрикларда мия раки 13 марта кўп учрар экан. Электромагнит нурланишларнинг иссиқлик таъсири бўлмасада организмнинг ҳаётий муҳим тизимларида ўз аксини кўрсатиши аниқланди. Айниқса, асаб тизими ундан азият чекар экан. Бунинг таъсир механизмини тушунтириш осон. Яъни, электромагнит майдон ҳужайра мембранасига салбий таъсир этиб, кальций ионларининг ўтишига халақит бераркан. Шу сабабли асаб тизими нотўғри фаолият юритиб, одамда жиззакилик, асаб таранглиги ва руҳий зўриқиш, депрессия (тушкунлик), хотира пасайиши кузатилади.

Ҳурматли ота-оналар!

Уяли алоқа воситаси (“сотка”) болалар ўйнайдиган ва гўдакларни тинчлантиришда қўлланиладиган ўйинчоқ эмас. Вақти келиб фарзандингиз соғлиғи жиддий заифлашса бунга ўзингиз ҳам яхшигина ҳисса қўшаётган бўлишингиз мумкинлигини эслатиб қўймоқчимиз, холос.

Электромагнит нурланишлар ҳомиладор аёл ва ҳомилага қандай таъсир кўрсатади?

Болалар организми катталар организмига нисбатан ўзига хослиги билан ажралиб туради. Яъни, уларнинг мижози ҳўл бўлади ва мия тўқимасининг ўтказувчанлиги юқори. Ёш болаларда катталарга нисбатан калла суяги юмшоқроқ бўлади. Ўсаётган ва ривожланаётган организмга электромагнит нурланишлар кўпроқ зиён етказади. Яъни, эмбрион бачадонда ривожланган даврдан бошлаб то 16 ёшгача бўлган ўсмирлик чоғида одам организмида сув ва ионлар кўп бўлар экан. Бу эса организмга электромагнит нурланишларнинг тезроқ сингишига замин яратади. Катталарда суяклар ўсиши билан йўғонлашиб, калла суяги ҳам зичлашиб, қаттиқ бўла бошлайди.

Ҳомиладор аёл ва ҳомилага электромагнит майдони кўпроқ хавф туғдиришини ҳам юқорида айтиб ўтилган сабаблар билан изоҳлаш мумкин. Аммо бўлажак она уяли алоқа воситасидан қанча кўп фойдаланса бу нафақат унинг бутун организмига, балки ҳомиласига ҳам салбий таъсир ўтказар экан. Ўтган асрнинг 90-йилларида собиқ Иттифоқ даврида электромагнит майдонининг таъсири жониворлар устида ўтказилган тажрибалар орқали кўп ўрганилган эди. Тажрибалар шуни кўрсатдики, лаборатория сичқонларига ҳатто кичик миқдорда электромагнит нурланишлар таъсир эттирилганда ҳам нурланган жониворларнинг насли яшашга кам лаёқатли, заиф, нуқсонли, кам вазнли, марказий асаб тизимининг кўпгина шартли рефлекслари бузилган ҳолда дунёга келди. Туғилган сичқончалар ҳам ривожланишдан орқада қолиб, тезда нобуд бўлишди. Катта сичқонларда эса электромагнит нурлар таъсиридан сўнг жинсий аъзоларида ўзгаришлар, кам сонли насл кўриш, улар ҳомиласининг нуқсонли ривожланиши, ўлик туғиш ҳолатлари кузатилди. Нурланган лаборатория сичқонларида ўтказилган тажриба худди ҳомиладор аёл “сотка”да гаплашганда ҳомиласига уяли алоқа воситасидан чиқаётган электромагнит нурланишлар таъсир этгани билан тенг экан.

Яна ўқинг:  O‘G‘IL BOLA

Энди ўйлаб кўринг, азиз бўлажак оналар! Ўз ихтиёрингиз билан наслингиз ҳаётига таҳдид солмаяпсизми? Зарурат бўлганда фақат уй телефонларидан фойдаланишни сизга тавсия этган бўлар эдик.

Азиз юртдошлар! Унутманг, нурланишлар эса турли хавфли ўсма (рак) касалликларининг ривожланишига замин яратади.

Гулчеҳра ШИРИНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: