КАМЕРАЛИ ХАПДОРИ
Олимлар томонидан инсон организмидаги саратон ҳужайраларини эрта аниқлашга имкон берувчи мини камерали ҳапдорилар ишлаб чиқарилди. Мазкур қурилма орқали маълум ҳолатлардаги сифатли рангли тасвирларни узатиш имконияти мавжуд бўлиб, бу соҳа мутахассисларига анчагина қулайликлар яратмоқда. Ҳапдори-камера қизилўнгачдаги саратон белгиларини ҳам аниқлаши мумкин. Унинг катталиги энига инсон тирноғидек келади. Узунасига эса икки баробар каттароқдир.