Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди юртимизда униб-ўсиб келаётган ёшларни баркамол авлод сифатида камол топтириш, улар истеъдодини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ота-она меҳридан бебаҳра болаларга меҳр-мурувват кўрсатиш борасида салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоатчилик жамғармаси, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимликлари ҳамкорлигида “Тошкент Ленд” болалар истироҳат боғида ўтказиб келинаётган “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор” шиори остидаги хайрия акцияси ана шу эзгу ишларнинг узвий давоми саналади.

Мазкур хайрия тадбирига пойтахтимиздаги 21-, 22-, 23-, 30-сонли “Меҳрибонлик” уйлари, Сирдарё вилоятининг Гулистон болалар шаҳарчаси болалари, Тошкент вилоятининг 14-, 15-сонли “Меҳрибонлик” уйларининг минг нафарга яқин болажонлари таклиф этилди. Шу куни истироҳат боғининг турли кўнгилочар аттракционлари улар хизматида бўлди. Шунингдек, уларга музқаймоқ ва салқин ичимликлар тарқатилди.

М. ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  7 кун давомида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: