7 кун давомида
Тошкент давлат юридик университетида “Ўзбекистонда оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг концептуал масалалари” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифалар ва уларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича шаклланган ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган “Саломатлик ҳафталиги” Андижон вилоятида ҳам юксак савияда ўтказилди.
“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада яхшилашга доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Бухорода травматология ва ортопедиянинг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Анжуманда травматология ва ортопедиянинг ўта долзарб масалалари – таянч-ҳаракат аъзолари жароҳати ва касалликларининг олдини олиш, диагностика қилиш ҳамда даволаш, остеосинтезнинг янги усуллари, йирик бўғимлар артроскопияси ва эндопротезлаш, умуртқа жарроҳлиги, болалар травматологияси ва ортопедиясига бағишланган маърузалар тингланди.
Шунингдек, тадбир доирасида травматология ва ортопедияда қўлланиладиган дори-дармонлар, замонавий қурилмалар ишлаб чиқарувчи компанияларнинг маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.
“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.