Қарсилдоқ чипслар

Гўё қоғоз юпқалиги мисол нозик тилимлардан иборат бўлган чипслар кўпчиликнинг севимли маҳсулотига айланиб улгурган. Ҳозирда энг оммалашган “фаст-фуд”лар орасида айнан ана шу маҳсулотни учратиш мумкин. Хўш, чипслар инсон организми учун фойдалими?

Чипс ва газли ичимликлар зарарли маҳсулотлар ичида энг юқори ўринларда туради. Унинг таркибида углеводлар, ёғ, туз, бўёқ ва таъм берувчи моддалар мавжуд. Картошкани пишириш жараёнида ўзидаги барча фойдали хусусиятларни йўқотади. Ундаги юқори калория, ортиқча туз суякларнинг ўсишига тўсқинлик қилиб, шишларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Истеъмолчиларнинг айримларида қон босимининг кескин кўтарилиб кетиши, юрак билан боғлиқ бўлган муаммолар вужудга келгани аниқланган.

Унинг таркибидаги гидроген ёғлар саратон касаллигини чақириш хусусиятига эга. Организмдаги холестерин миқдорини ошишига, юрак хуружи, инфаркт ва атеросклерозни келтириб чиқаради. Сунъий озуқавий бўёқлар ва зираворлар эса аллергиянинг юзага келишига сабабчи бўлади.

Унинг ягона ижобий томони қорин оч ҳолда, айниқса, вақт кам бўлганда истеъмол қилиш мумкин ва бу инсон кайфиятни кўтариш хусусиятига эга. Агар чипс уй шароитида сифатли картошкадан тоза ўсимлик ёғида тайёрланса, унинг зарари бир мунча камаяди. Мутахассисларнинг маслаҳатига кўра уни қатиқ ёки кефир билан истеъмол қилиш мумкин.

Хуршида ҲУСЕНОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: