Дониёр – жаҳон чемпиони!
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида спорт курашлари бўйича эшитиш қобилияти заиф бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
“2nd World Deaf Cadet and Junior Greco-Roman & Freestyle Wrestling Championships” мусобақасида дунёнинг 24та давлатидан эркин ва юнон-рум курашчилари иштирок этди. Улар орасида ҳар икки йўналишда ўзбекистонлик ёш полвонлар ҳам ғолиблик йўлида гиламга чиқишди. Якунда юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз аъзоси Дониёр Яҳёев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланди. Шунингдек, унинг ўзи эркин кураш баҳсларида ҳам иштирок этиб, кумуш медал билан тақдирланди. Дониёр ҳар икки йўналишда ҳам 46 кг. вазн тоифасида гиламга чиқди.
Т. ОРТИҚОВА