Мирали – халқаро турнир ғолиби

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мирали Шарипов Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Улкан тож” туркумига кирувчи халқаро турнирда олтин медалга сазовор бўлди.

Турнирда 80дан зиёд давлатдан 500га яқин спортчи совринли ўринлар ва жорий йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи рейтинг очколари учун кураш олиб борди.

73 килограммгача вазндаги полвонлар ўртасидаги беллашувларнинг финал учрашувида ҳамюртларимиз Мирали Шарипов ва Ғиёсжон Бобоев гиламга тушди. Ушбу қарама-қаршиликда М. Шарипов ғалаба қозониб, муҳим рейтинг очколарини қўлга киритди. Шунингдек, вазни 60 килограммгача полвонлар ўртасида иқтидорли спортчимиз Диёрбек Ўрозбоев бронза медални қўлга киритди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Оналарнинг ишончли ёрдамчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: