КУТУБХОНАЧИЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛДИ

Тошкент вилояти “Турон” ахборот-кутубхона марказида “Соғлом она ва бола йилида ахборот-ресурс марказларининг вазифалари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда вилоятнинг барча худудларида фаолият кўрсатаётган Ахборот-ресурс марказлари ходимлари иштирок этди. Мутахассислар китобхонларга замонавий хизмат кўрсатишнинг илғор технологияларидан сабоқ бердилар.

Семинар кун тартибидан жой олган “Ахборот кутубхона муассасаларининг ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлари ва ахборот коммуникация технологияларини иш жараёнига татбиқ этиш” мавзуси тингловчиларнинг диққат марказида бўлди.

Кутубхонамиз фондида 400 мингдан зиёд китоблар бор, – деди марказ илмий-услубий бўлим мудири Насиба Омонкелдиева, – китобхонларимиз орасида 70 ёшли бобо-бувилардан тортиб, 7 ёшли мактаб ўқувчиларини ҳам учратиш мумкин. Чунки, кутубхонамизда ҳар қандай ёшдаги кишилар дидига мос келадиган бадиий адабиётлар, ўқув қўлланмалари, қизиқарли тарихий ҳужжатлар сақланади.

Гуласал САИДОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: