КОЛЛЕЖДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд вилояти Ургут тумани Ургут Агросервис касб ҳунар коллежида биология фанидан ўқувчи ёшлар ўртасида “Биз соғлом авлод тарафдорларимиз” деб номланган билимлар беллашуви ўтказилди.

Тадбирни ташкил этишдан мақсад саломатлик мезонлари, одам организмининг биологик, руҳий, жисмоний ҳолатлари, сиҳат-саломатликнинг қадр-қимматини ўқувчи ёшларга ўргатишдан иборат.

Ушбу тадбирда касб-ҳунар коллежининг бир гуруҳ ёшлари фаол қатнашди. Беллашув бешта шарт бўйича ўтказилди. Ўқувчилар биология фанидан тезкор ва жумбоқли саволлар, “Соғлом авлод – менинг тасаввуримда” расмлар беллашуви ҳамда “Тез тиббий ёрдам” каби шартлар бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Орзигул ТОҲИРОВА,

Ургут Агросервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  МАҲАЛЛА – ҚАДРИЯТЛАР ОШИЁНИ, ҲАМЖИҲАТЛИК МАСКАНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: