Жамғарма фаолиятидан (2013-44)
Фарғона вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Фарғона шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ва Jeet-kundo федерациялари ҳамкорлигида шаҳардаги умумтаълим мактабларининг 50 нафар 1-4-синф ўқувчилари ўртасида шаҳар очиқ чемпионати ўтказилди. Мусобақа ғолибларига жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди.
Бухоро вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Шофиркон тумани “Денов”, Амир Темур, “Вайрағоч” ва “Чўли Хорин” қишлоқ врачлик пунктларида жами 61 нафар вояга етмаган ўсмир қизлар ўртасида “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” ва “Репродуктив саломатлик – мустаҳкам оила яратиш омили” мавзуларида маърузалар ўқиди.
Навоий вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Навоий шаҳридаги 5-сонли Олимпия заҳираларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида вилоят Маданият ва спорт ишлари ҳамда Халқ таълими бошқармалари билан ҳамкорликда “Соғлом оила – соғлом келажак” шиори остида оилалар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этди. Ғолибларга жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди.
Сурхондарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Термиз шаҳридаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 7-, 8-, 9-синф ўсмир қизларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Кўрик давомида ўсмир қизларга балоғат даври ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Аббосжон ЭРГАШЕВ,
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси