БОЛАЖОН УЧУН СТОЛ ТАНЛАЙМИЗ

Боланинг тасаввур дунёси жуда бой. Шубҳа қиляпсизми?! Унда фарзандингизга чизиш учун қоғоз ва қалам бериб кўринг. Кўз олдингизда у яратган кичик “санъат асари” намоён бўлади.

Агар тушунишга қийналсангиз ундан расмни тасвирлаб беришини сўранг. Уни тинглаб, кичик мусаввирнинг ихтиросидан ҳайратда қолишингиз тайин!

Болажон улғайиб боргани сари, у учун керак бўладиган зарурий воситалар сони ҳам ортиб бораверади. Ҳозирда ёш “даҳо”нинг эркин ижод қилиши учун турфа рангдаги, узунлигини кичкинтой бўйига мослаб тўғирлаш мумкин бўлган стол ва стул турлари мавжуд. Мазкур мебель тури фақатгина кичкинтой хонасига кўрк бағишлаб туриши учун мўлжалланмаган. Унинг афзалликлари бисёр. Масалан, стол устига қаламлар, пластилин, китоблар ёки бошқа буюмларини йиғиб қўйса бўлади. Шу билан биргаликда бола у ерда расмлар чизиши, бўяши, китоблар ўқиши, йиғиладиган ўйинчоқларнинг турли кўринишдагиларини ясаши мумкин. Агар фарзандингиз мактабгача тайёрлов гуруҳларида ўқиса, у дарсларини бемалол столда тайёрласа ҳам бўлади. Кейинчалик мактабга борганида партада ўтириш кўникмалари болада анча ривожлана боради. Стол устига болакай ўз ишларининг натижалари (мақтов ёрлиқлари)ни, оилавий тушилган фотосуратни ёки ўйинлар коллекциясини қўйса ҳам бўлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, стол танлашда унинг ранги ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Хўш, унинг қайси турдаги ранглари қандай таъсир кучига эга ва кимларга тавсия этилади?

ҚИЗИЛ РАНГ. Мазкур рангни жўшқинлик, илиқлик, серҳаракатлилик тимсоли сифатида баҳолашади. Бу рангли столни одатда, фаол, очиқ юзли, билимдон болажонлар хуш кўради. Бу каби болалар вазминроқ кўринсада, ич-ичидан улар жуда энергияга бой бўлишади. Бу ранг болажонга куч, тетиклик, қарорлар қабул қилишда дадиллик, билим эгаллашга бўлган пешқадамликни оширувчи восита саналади.

САБЗИРАНГ. Бу фаол, руҳий қувват бағишловчи ранг ҳисобланади. Инсоннинг эътиборини ўзига тортади, иштаҳани яхшилайди. Киришимли, фаол, қувноқ болажонларга мазкур ранг тавсия этилади.

Сариқ. У ўзидан нур таратувчи хусусиятга эга. Мия фаолиятини фаоллаштиради. Зеҳни ўткир инсонлар айнан шу рангни хуш кўришади. Улар ўз қувноқликлари билан доимо инсонларнинг диққат марказида бўлишади. Мазкур рангли столлардан табиатан қувноқ болажонлар фойдаланса бўлади.

Яшил. Ушбу ранг асаб тизимини тинчлантиради. Бу рангни севувчилар жанжални хуш кўришмайди ва ҳаётни севадиган феъл-атворга эга инсонлар турига киришади. Агар яшил ранг болажон кўзини чарчатишидан хавотирлансангиз хонага турли рангдаги гулларни қўйишингиз мумкин.

Яна ўқинг:  Қўзиқоринли пирог

Кўк. Бу ранг тинчлантирувчи, инсонни фикрлашга ундовчи, ўзини дадил тутишга кўмаклашувчи хусусиятга эга. Кўк рангни хуш кўрувчи болалар босиқ, ақлли, ўзига нисбатан совуққон ва ўта сезгир бўлишади.

БИНАФШАРАНГ. Мазкур ранг мўъжизакор ва серҳашам ранглар турига киради. Идрокли ва гўзалликни севувчи хусусиятга эга инсон бўлиб шаклланишида мазкур ранг етакчи саналади.

ПУШТИ РАНГ. Бу рангни эзгулик ва бахт ранги деб ҳам таъкидлашади. У табиатан босиқ, бағрикенг инсонларга хуш ёқади. Одатда кўпчилик қизалоқлар айнан шу рангни танлашади.

Психолог Севара МАТҚУРБОНОВА тавсиялари асосида Хуршида ҲУСЕНОВА тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: