ЯРАШУВ ИНСТИТУТИ – ХАЛҚИМИЗГА ХОС БАҒРИКЕНГЛИК ИФОДАСИ

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси олий суди томонидан “Ярашув институти – халқимизга хос бағрикенглик ва олижаноблик ифодаси” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, мустақилликнинг илк кунидан бошлаб мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва уларни ишончли ҳимоя қилиш асосий мақсад қилиб қўйилди. Конституциямизда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига тўла мос келувчи, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришига хизмат қилувчи қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган.

Маълумки, ярашув институти жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг бир тури сифатида шахснинг айбдорлик масаласини ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асос бўлади. Ҳозирги кунда “Жиноят кодекси”нинг 44 та моддасида назарда тутилган 60 та жиноят таркиби бўйича ярашув иститутини қўллаш имконияти мавжуд.

Бундан кўзланган асосий мақсад мазкур институт жабрланувчининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, республикада судланганлик ҳолатини камайтириш, жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг кенгроқ қўлланишига имкон яратди.

Шунингдек, ярашув тўғрисидаги ишларни юритишда қисқа муддатда тарафлар ўртасидаги низо бартараф этилади ва ортиқча сарф харажатнинг олди олинади. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи жиноий жавобгарликдан озод қилиниб, “судланган” деган тамғадан фориғ қилинади.

Ч. ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  КИЧИК ЧЕМПИОННИНГ ОРЗУСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: