ЧЕМПИОНАТ ЯКУНЛАНДИ

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази ҳамда Ўзбек жанг санъати федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада уч юз нафарга яқин спортчи яккама-якка беллашув ва комплекс машқларни бажариш бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.

Жорий йилги спорт мавсуми ўзбек жанг санъати усталари учун муваффақиятли бўлди. Спортчиларимиз Қозоғистонда ўтган жаҳон чемпионати, Жанубий Кореянинг Чунгжу шаҳри мезбонлик қилган халқаро фестивалда муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритди.

Мусобақада Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари спортчиларининг маҳорати ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.

Яна ўқинг:  TASHABBUSKOR YOSHLAR – YURT TAYANCHI

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: