Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида ташкил этилган экобоғда "Биз – баркамол ёшлар Ватан ободлиги ва озодалигига масъулмиз" шиори остида экологик акция ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари С.Сангинов ва бошқалар Наврўз байрами муносабати билан ҳашар ўтказиш халқимизнинг хайрли анъаналаридан бўлиб, унинг замирида аждодларимизнинг табиатга бўлган беқиёс муҳаббати, эзгу қадриятларимизни келгуси авлодларга мукаммал етказишга интилиш ҳисси намоён бўлишини таъкидлади.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ташкил этилган, умумий майдони қарийб 120 гектардан иборат йигирма бешдан зиёд экобоғларга ўттиз минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчати ўтқазилган.
Экологик акциядан кўзланган мақсад халқимизга хос эзгу фазилатларни намоён этиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-эпидемиологик ҳолатни янада яхшилаш, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида қайд этилган вазифаларни амалга оширишдан иборат.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР
Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид
МаданиятКино 5 кунда
"Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ёш киноижодкорларни янги фильмлар яратишга рағбатлантириш, чет эллик ҳамкасбларни юртимиз анъана ва маданияти билан та
Тиббий сабоқларЭл соғлиги – юрт бойлиги
( Реклама ўрнида) – Узр, қайси бўлимда даволаняпсиз, қизим? – сўради физиотерапия бўлимида навбат кутиб турган аёл ёнидаги жувондан. – Холажон, мен 2-терапия бўлимига келганимга ик
ИқтисодДунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда
«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот
