Энди куйиш жароҳатидан фориғ бўлиш мумкин
Япониянинг Физик ва кимёвий тадқиқотлар маркази шифокор-олимлари индуцирланган ўзак ҳужайларидан (IPS-ҳужайралар) терининг ташқи қатлами ва тук илдизларини ўстиришга муваффақ бўлишди.
Олимлар тажриба йўли билан тук қопламасига туғма эга бўлмаган дала сичқонига махсус протеин билан аралаштирилган 30 та гуруҳ ўзак ҳужайраларини ўтказишга муваффақ бўлдилар. Бир ой ўтмасдан ҳужайралар яшаб кетган. Тажриба остидаги сичқонда тери ёғи ишлаб чиқилиб, тук ўса бошлаган. Тез орада сичқон терисининг ташқи қатлами тўлиқ тикланган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур тадқиқот ўзак ҳужайралари ёрдамида тана аъзолари ёки тўқималарини етиштириш мумкинлигини кўрсатади. Бундан асосий мақсад жиддий куйиш жароҳатларида кўчириб ўтказиш мумкин бўлган инсон терисини ўзак ҳужайраларидан етиштириш усулини топиш ҳисобланашини таъкидлашди. Шунингдек, регенератив тиббиётнинг бош муаммоси ҳозирча ҳал қилинмаган. Кўплаб замонавий тадқиқотчиларнинг фикрича етиштирилган тўқималарнинг ўтказилиши ёмон сифатли ўсимталарнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Анвар ХУДОЙБЕРДИЕВ, ТТА талабаси