Болалар ўртасида саратонга чалиниш ортиб бормоқда

Сўнгги 20 йил давомида болаларнинг саратонга чалиниш ҳолатлари 13 фоизга ортди, дея хабар бермоқда “Guardian” нашри Жаҳон соғлиқни сақлаш такилоти ҳисоботига таянган ҳолда.

Авваллари болалар орасида саратон катта ёшдагилар билан солиштирганда анча кам кузатилар эди. Аммо сўнгги тадқиқотлар болалар саратони катталардан тезроқ ўсаётганини кўрсатмоқда.

Саратонни тадқиқ қилиш бўйича халқаро агентлик Lancet Oncology журналида эълон қилган тадқиқотга кўра, ўтган асрнинг 80 йилларидан ҳозирчага болаларнинг саратонга чалиниш кўрсаткичи сезиларли даражада ортган. 2001-2010 йиллар давомида 14 ёшгача бўлган болалар орасида ҳар бир миллион боладан ўртача 140 нафарига саратон ташхиси қўйилган. Бу кўрсаткич катта ёшдагилар учун бир миллион кишига 185 нафарни ташкил қилган.

15 ёшгача бўлган беморларнинг учдан бир қисмига лейкемия ташхиси қўйилган. лейкемия (қон раки) бугунги кунда АҚШ ва Европада самарали даволанмоқда. Lancet Haematology журналида чоп этилган мақолага кўра, Германияда лейкемия билан касалланган болаларнинг 92 фоизи шифо топган (беморлар умрини камида 5 йилга узайтиришга эришилган ҳоллер назарда тутилмқода). Колумбиаяда эса бу кўрсаткич 52 фоизни ташкил қилмоқда.

Саратондан шифо топиш кўрсаткичи дунёнинг барча мамлакатларида ўсгани кузатилган. Қайд этиш лозимки, камбағал мамлакатларда саратон аниқланмасдан ва касаллик қайд этилмасдан ўлим топаётган болалар сонини аниқлаш мушкуллигича қолмоқда. Европа ва Америкада саратонга чалинган беморларни рўйхатга олиш 100 фоиз қамраб олингани ҳолда, Африка ва Осиёда бу кўрсаткич айрим мамлакатларда 5 фоизга ҳам етмаяпти.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Иш жараёнида ўрта жисмоний куч талаб этиладиган касб эгалари учун машқлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: