САЛОМАТЛИК САФАРИ

Истиқлол йилларида халқимизнинг турмуш тарзини яхшилаш борасида кўплаб самарали ишлар амалга оширилаётир. Хусусан, аҳоли саломатлигини сақлаш, она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш, маънан ва жисмонан баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида хайрли ишлар йўлга қўйилди.

олаверса, боқувчисини йўқотган, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб қувватлаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Узоқ йиллардан буён юртимизнинг чекка ва олис ҳудудлари аҳолисини қамраб олаётган “Саломатлик” поезди лойиҳаси фикримизнинг яққол исботидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014–2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлиғини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АК ҳамкорлигида ташкил этилган махсус “Саломатлик” поезди 22 март куни Навоий шаҳридаги “Тинчлик” бекатида тантанали кутиб олинди.

Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан ташкил этилган бу мурувват ва хайрия тадбири бир неча йиллардан буён мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ҳамда фуқароларнинг тиббий маданияти ва саводхонлигини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, манзилли мурувват ёрдамлари кўрсатишга йўналтирилган эзгу ва хайрли ишдир. Бу эса, ўз навбатида, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллигини ҳам таъминлаб келмоқда.

Ҳар йили “Саломатлик” поезди доирасида республикамизнинг Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида мана шундай тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида малакали шифокорлардан иборат кўчма тиббий ёрдам бригадаси Навоий шаҳридаги “Тинчлик” қўрғонида фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, амалий ёрдам кўрсатдилар.

Фонд томонидан қарийб 649. 8 миллион сўмлик инсонпарварлик ёрдами етказилди.

“Саломатлик” поезди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг вилоят филиали ҳамроҳлигида Конимех, Томди, Нурота, Учқудуқ туманларидаги олис овулларда бўлиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди ҳамда уларга амалий ёрдам берди. Тиббий кўрикдан ўтган фуқароларга аниқланган касалликларига қараб муолажалар тавсия этилиб, зарурий дори-дармон воситалари тарқатилди.

Ушбу “Саломатлик” поезди доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 2 минг 229 нафар фуқаро чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифокорлар томонидан касаллиги аниқланган беморларга соғломлаштириш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Яна ўқинг:  Тараққиёт тасмаси

– Поездимизда тиббий кўрик учун зарур бўлган барча асбоб-ускуналар мавжуд. Аҳоли саломатлиги, айниқса, она ва бола соғлиғини мустаҳкамлаш учун қўлимиздан келган ёрдамни аямаймиз, – дейди тиббий ёрдам бригадасининг педиатр шифокори Нодира Зокирхўжаева. – Бундай эзгу мақсадли тадбирни амалга оширишда кўплаб халқаро ташкилотлар ҳомийлик қилиб келмоқда. Экологик жиҳатдан ноқулай шароитларда яшовчи аҳолини, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда бу хайр-саховатли амалга кенг жамоатчиликни жалб этиш тадбирнинг асосий мақсадидир.

Абдумутал НОРБОЕВ,

Навоий вилояти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: