ЗУМРАДОЙЛАР ДАВРАСИ

Пойтахтимиздаги 555-мактабгача таълим муассасасида Соғлом она ва бола йили муносабати билан “Зумрадойлар даврасида” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда қизалоқлар саломлашиш, дастурхон одоби, катталарга ҳурмат тўғрисида театрлашган саҳна кўринишларини ташкил этди. Машғулотлар давомида улар инглиз ва рус тилидаги шеърларни ёддан ифодали ўқиб беришди.

Тарбияланувчилар оналари кўмагида қоғоз ва қийқим матолардан аппликация ясашди. Пазандалик бўйича бошланғич кўникмаларини намойиш қилишди.

М. ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  Боланинг оиладаги ҳуқуқлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: