Ранглар билан тиллашиб…

Нодира ҳар тонг ўзи таҳсил олаётган Республика рассомлик коллежига улкан орзулар, режалар билан шошади. Дастгоҳ қаршисига ўтирганида узоқ-узоқларга термулади, порлоқ келажагини кўз олдига келтиради.

Тасаввуридаги оламни ҳис этади ва уни бўлажак асарида акс этиришга киришади. Бор билимини, иқтидорини ишга солиб, устозлари айтганидек, ўзидаги 10 фоиз қобилият ҳамда 90 фоиз меҳнатдан тўлиқ фойдаланишга интилади. Шу йўсин мўъжазгина асар дунёга келади. Бу эса ёш рассом қизни янада юқори марралар сари ундайди.

Нодирахон Шавкатова республикамиз миқёсида ўтказилган кўплаб кўрик-танловлар ғолибаси. Дастлаб у 2013 йилда “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, “Ёзни камолот ва камалак билан” каби танловларда ҳам фаол иштирок этди. Унинг келажакдаги энг катта орзуси Камоллиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси бўлиб, ёшларга ранг-тасвир йўналишида сабоқ беришдир.

– Леонардо Да Винчи, Ринуар, Рейпин, Акмал Нур, Абдулҳақ Абдуллаев, Рўзи Чориев, Чингиз Аҳмаров каби рассомларнинг ижодига қизиқаман. Айниқса, Абдулҳақ Абдуллаевнинг “Она” портрети менда катта таассурот қолдирган. Ушбу асар ҳам чиройли, ҳам техник жиҳатдан мукаммал яратилган, – дейди биз билан суҳбатда Нодирахон Шавкатова.

У ўзи ижод этган “Буржлар олами”, “Сурхондарё барчинлари” номли композициялари кўрик-танловларда ижобий баҳоланганидан мамнун эканлигини таъкидлайди. Бўлажак рассом, айниқса, натюрморт жанрида ижод қилишни ёқтиради. Қадимда ота-боболаримиз фойдаланган буюмлардан кўпроқ илҳом олади.

Биз ёш рассом қизга келажак паровози баланд бўлишини тиладик.

 

Майна ҲАСАНОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  7 кун давомида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: