ИҚТИСОДИЙ БИЛИМЛАРНИ ЎРГАНИШ ЗАМОН ТАЛАБИ

Ёш авлоднинг маънавий қиёфасини жамият ҳаёти, унда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий воқеликлар белгилайди.

Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти муносабатлари шаклланиб келаётган бир вақтда иқтисодиётнинг моҳияти, вазифаси ва мақсадларини ёш авлодга ўргатиш, ҳар бир ўқувчи ҳамда талаба учун катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақида Президентимиз “Биз ёш авлодни халқимизнинг асрлар давомида шаклланган Шарқ педагогикаси, умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялашимиз лозим. Бозор муносабатларига ўтиш даврида талабаларга иқтисодий билимларни, маркетинг, менежмент, бизнес каби тушунчаларнинг моҳияти ва роли борасида кўпроқ билим беришимиз мақсадга мувофиқдир”, дея таъкидлаган.

Дарҳақиқат, ўқувчиларнинг иқтисодий билимларини юксалтириш тобора барқарорлашаётган бозор иқтисодиёти муносабатларига асосланган ҳолда амалга оширилиши муҳим вазифалардан биридир.

Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида улкан синов ва машаққатлар яъни, глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг ҳамон давом этаётганига қарамасдан, юртимиз изчил ва барқарор ривожланиб бораётгани айни ҳақиқат.

Ўтган йилда иқтисодиётимизга қарийб 16 миллиард доллар қийматидаги инвестициялар киритилди. Бу 2014 йилга нисбатан 9, 5 фоиз кўп демакдир. Жами инвестицияларнинг 3 миллиард 300 миллион АҚШ долларидан зиёди ёки 21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялар бўлиб, шунинг 23 фоизи тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларидир. Инвестицияларнинг 67, 1 фоизи янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга йўналтирилди. Бу эса 2015 йилда умумий қиймати 7 миллиард 400 миллион доллар бўлган 158 та йирик ишлаб чиқариш объекти қурилишини якунлаш ва фойдаланишга топшириш имконини берди.

Натижада мамлакатимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгариб бормоқда, ишлаб чиқариш ва саноат жадал суръатлар билан ривожланмоқда, унинг таркиби тубдан янгиланмоқда, юқори технологияларга асосланган замонавий корхоналар ишга туширилиб, ишлаб чиқариш модернизация ва диверсификация қилинмоқда, иқтисодиётимизнинг рақобатдошлиги ошмоқда.

Янги корхоналарни ишга тушириш ва фаолият кўрсатаётган объектларни модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш ҳисобидан юртимизда фақат охирги 5 йилнинг ўзида 5 миллионга яқин янги иш ўрни яратилгани катта аҳамиятга эга бўлди.

Унутмаслик лозим, иқтисодий билим инсон ҳаётининг ажралмас қисмидир. Жамиятнинг энг муҳим негизи, унинг пойдеворидир. Чунки, энг аввало, киши талаб ва эҳтиёжлари қондирилиши, албатта, иқтисодий фаолият билан боғлиқ. Инсон ўз ҳаётида иқтисодий билимлар билан доимий муносабатда бўлади.

Яна ўқинг:  Аскар мактуби

Ш. АБДУЛАЗИЗОВА,

Олмазор Енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: