МАКТАБДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”

Пойтахтимиздаги 61-умумтаълим мактабида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Мазкур тадбирда мактабнинг собиқ битирувчилари, фахрий ўқитувчилар иштирок этди.

Тадбирда Яшнобод тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси А. Идрисова сўзга чиқиб йиғилганларни бугунги маънавий-маърифий кун билан қутлаб, фаол ва фахрий ўқитувчиларидан бир гуруҳига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ларини топширди. Шунингдек, собиқ битирувчилар сўзга чиқиб ўзларининг ўқувчилик йилларини хотирлаб, устозларга чексиз миннатдорчилик билдиришди.

Мактабда анъанага айланган “Очиқ эшиклар куни”да ўқувчилар томонидан тайёрланган байрам дастури, улар ижросидаги гўзал куй ва қўшиқлар, жозибали рақслар барча иштирокчиларга чексиз қувонч улашди.

Барно ОРИПОВА

Яна ўқинг:  БОЛАЖОНЛАРНИНГ ҚУВОНЧЛИ ЛАҲЗАЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: