ВИТАМИНЛАРНИНГ ХУСУСИЯТИ

Совуқ кунларда иммунитети паст инсонлар тез касалликка чалинади. Шунинг учун бизга қўшимча витаминлар жуда зарур. Киши узоқ вақт совуқда бўлганида, касаллик ва ундан кейинги даврда организмнинг витаминларга бўлган эҳтиёжи ошади. Одам кексайганда вужудининг витаминларни ўзлаштириши яна ҳам ёмонлашади.

Кўпчилик витаминлар оқсиллар билан бирикиб ферментлар ҳосил қилади. Ферментлар организмдаги моддалар алмашинувида бевосита қатнашади. Инсон организми ўзи учун зарур бўлган дармондориларни турли озиқ-овқат маҳсулотларидан олади. Айрим ҳолларда организмга бу маҳсулотлар орқали тайёр витаминлар эмас, балки тузилиши жиҳатидан уларга яқин бўлган моддалар (провитаминлар) ўтади. Провитаминлар организмда витаминларга айланади. Баъзи бир маҳсулотлар бир ёки бир неча витаминларга бой бўлади. Шунинг учун бир турдаги таомлар билан ёки витаминлари йўқ маҳсулотлар билан овқатланганда, шунингдек организмда сўриш, ҳазм қилиш ва витаминларни ўзлаштириш жараёнлари бузилганида вужудда витамин етишмаслиги кузатилади.

Ҳозирги вақтда витаминлар гуруҳига киритилиши мумкин бўлган бир неча ўнлаб бирикмалар маълум. Лекин кишининг саломатлиги ва овқатланиши учун зарур бўлган фақат 20 га яқин витаминнинг аҳамияти муҳим.

Турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги витаминлар унчалик турғун бўлмайди ва улар бир қатор шароитлар таъсирида қисман парчаланиши мумкин. Янги озиқ-овқат маҳсулотлари узоқ сақланганда, қуритилганда ва қайнатилганда улардаги турли витаминларнинг бир қисми йўқолади. Айниқса, ташқи муҳитга унчалик чидамли бўлмаган С витамини кўпроқ нобуд бўлади. Шу сабабли озиқ-овқатлардаги витаминларни сақлаб қолиш учун уларни сақлаш қоидаларини билиш ва унга риоя қилиш керак.

ЁШЛИК ЭЛИКСИРИ НИМА?

Ёшлик эликсири нима эканлиги кўпчиликни қизиқтириши шубҳасиз. Табиийки, вужудимизнинг доимо ёш ва кўркам бўлиб кўриниши тўғри овқатланиш, меъёрдаги уйқу ва ўз ўрнида зарур бўлган баъзи фойдали маҳсулотларга ҳам боғлиқ. Организмнинг меъёрдаги моддалар алмашинуви ва ҳаётий фаолиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган биологик фаол органик бирикмалар мавжуд. Айнан Е витамини инсон организмини ёшартириш хусусиятига эга. Бу дармондори тери таркибини яхшилаб, унинг янгиланиб туришига замин яратади.

Е витамини организмда ёғ алмашинувига ижобий таъсир этади ва у кучли антиоксидант ҳам ҳисобланади. Танамиздаги терининг остида ёғ қавати мавжуд, у бўш радикалларни қайтаради. Бу радикаллар саратон (рак) ҳужайраларини пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ушбу витамин организмда етишмаса жинсий фаолият бузилади. Мушаклар озиқланишига салбий таъсир этиб, улар кичраяди.

Яна ўқинг:  ХУШ ЗИЙНАТИ КЎП НОМАДУРУР УМР...

Ўсимлик мойлари, ерёнғоқ мағзи, нўхат, маккажўхори, соя ва салат баргларида ҳамда исмалоқда, шунингдек, буғдойнинг ундирилган оқиш майсаларида Е витамини бўлади. Ҳайвон маҳсулотларидан жигар, тухум сариғи, сутда ҳам бу дармондори мавжуд.

Наргиза УГЛАМОВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: