Иқтидорли ўқувчилар фестивали

Юртимизда иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самара бераётир. Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган “Болаларнинг техник ижодкорлиги” фестивали бунинг яққол далилидир.

Танлов Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги ҳамкорлигида ўтказилди.

Мазкур фестиваль ўқувчилар ўртасида фан ва техникани ривожлантириш, техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганишни ташкил этиш ҳамда ўқувчилар ўртасида техник ижодкорликни шакллантиришга хизмат қилди.

Бугун мамлакатимиздаги 211 “Баркамол авлод” болалар марказида экология ва ўлкашунослик, бадиий ва техник ижодиёт йўналишида қарийб 60 турдаги тўгарак ташкил этилган. Бу тўгаракларда ўқувчилар мустақил равишда радиотехника, электроника, робототехника сирларини, либослар дизайни, ёғочда нақш ўйиш, кулолчилик, пазандачилик ва бошқа ҳунарларни ўрганмоқда.

Машғулотларда фаол қатнашаётган ўғил-қизлар 1,2 мингга яқин ижодий ишлари билан ушбу танловда иштирок этди.

Якунда ғолиблар ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Яна ўқинг:  Россиялик шифокор Жиззахда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: