МАКТАБДА ҒАЗАЛНАВИСЛИК КЕЧАСИ
Буюк сиймолар эъзози ёш авлодни она Ватанга садоқатли фарзандлар бўлиб улғайишида муҳим аҳамият касб этади.
Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнабод туманидаги 155-мактабда ҳам ана шундай улуғ аждодларимизга эҳтиром сифатида “Навоийхонлик ва Бобурхонлик” ойлиги якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу байрам тадбирида бир ой давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган деворий газеталар, буклетлар, иншолар ва электрон ҳолатдаги слайдлар намойиш этилди. Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Мавлуда Мирҳабибова бошчилигида тайёрлаган кўргазмали воситалари билан ғолибликни эгаллаган 8-”А” синф ўқувчилари яна янги танловларга қизғин ҳозирлик кўришмоқда.
Умиджон ДОНАБОЕВ