ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Навоий вилоятида 24 март – жаҳон сил касаллигига қарши кураш куни муносабати билан Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида ўқув-семинар ташкил этилди.

Жаҳон миқёсида сил касаллигига қарши курашиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бунда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, оилада гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ҳамда белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ўтиш муҳим аҳамиятга эга.

Навоий вилоятида ҳам мазкур касалликнинг олдини олиш, беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, зарур дори воситалари билан ўз вақтида таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Айниқса, чақалоқлар ва болаларни махсус вакциналар билан эмлаш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Мазкур семинарда сил касаллиги профилактикаси, диагностикаси ва даволаш ишларини янада такомиллаштириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш касалликка қарши курашишда устувор вазифа экани таъкидланди. Аҳолини юқумли касалликлардан муҳофаза қилишнинг профилактик тадбирларини янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Тахмина АКМАЛОВА

Яна ўқинг:  ҲАМЖИҲАТЛИК ВА АҲИЛЛИК ТИМСОЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: