УСТОЗЛАР ТАЖРИБА АЛМАШДИ

Яқинда умумтаълим мактабимизда физика фани бўйича семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда Андижон вилояти, Қўрғонтепа туман ХТМФМТТЭ бўлимига қарашли 52 та таълим маскани физика фани ўқитувчилари иштирок этди.

Дастлаб ўқитувчилар мактаб ҳаёти ва таълим соҳасидаги қилинган ишлар юзасидан тайёрланган кўргазма намойиши билан яқиндан танишдилар. Сўнгра 6-синфларда “Жисмларнинг иссиқликдан кенгайиши” мавзусида ўтказилган очиқ дарсларни кузатиб, ўқувчиларнинг физика фанини қанчалик чуқур билишларини баҳолаб бордилар. Айниқса, “физика ва лирика” номли тадбир дастури устозларда катта таассурот қолдирди.

– Бугунги кун ўқитувчидан доимо ўқиб-ўрганиш, ўз устида тинимсиз изланишни талаб этади, – дейди тумандаги 1-умумтаълим мактаби физика фани ўқитувчиси Умида Аҳмаджонова. – Қувонарлиси, бу тадбирда иштирок этиш орқали, биз ўқитувчилар янги инновацион технологиялар, педогогик усуллар ва фанга доир энг сўнгги янгиликлар билан танишиш имконига эга бўлдик. Ўйлайманки, бу ерда тўплаган тажрибаларимиз келгусида бизга асқотади.

Тадбирдан сўнг ўқитувчилар бу каби семинар-тренингларни тез-тез ташкил этишга келишиб олдилар.

Дилдорахон ФОЗИЛОВА,

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги 25-умумтаълим мактаб ўқитувчиси

Яна ўқинг:  ФАРЗАНДЛАР САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: